Тошкентда $20 минг эвазига университетга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Гумонланувчи ўзининг танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган

Тошкентда ОТМга ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1988 й.т., муқаддам судланган шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2001 й.т. фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон