Сирдарёда юк поезди аёл кишини уриб юборди
Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Сирдарё хабарлари» маълум қилди.

Фото: Uznews
Хабарга кўра, 4 июль куни соат 12:20 ларда Сирдарё вилояти «Гулистон-Оқолтин» темир йўл бекатлари оралиғи 3484км 1-пикетида юк поезди Гулистон шаҳар 3-мавзедан Баҳор маҳалласига ўтиш жойида мавжуд бўлган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган Гулистон шаҳрида яшовчи 55 ёшли М.Д.ни уриб юборган.
Таъкидланишича, ҳозирда Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.