Бухорода 271 та кўп хонадонли уйларни таъмирлаш учун 32,2 млрд сўм ажратилган

Бухоро вилоятида аҳоли тураржойларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида вилоятдаги 1 минг 743 та кўп қаватли уйда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Бухоро вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, 271 та кўп хонадонли уйларни таъмирлаш учун 32,2 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг 53,9 минг квадрат метр том қисми, 480 та кириш йўлаги, 89 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, шуниндек, кўп қаватли уйларнинг 254 та кириш йўлакларига темир эшик ва кодли қулфларни ўрнатиш ишларига киришилган.

Бундан ташқари, 503 та ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш, 35,8 минг квадрат метр тротуарларни бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари пудрат корхоналари томонидан амалга оширилади, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, 35 та кўп қаватли уйнинг том қисми ва 24 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми, 52 та кўп қаватли уйнинг 104 та электр тақсимловчи шитлари таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 8 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларига 16 та темир эшик ўрнатилди ва 52 та кўп қаватли уйнинг 156 та кириш йўлаги бетонлаштирилган.

Аввалроқ Самарқанддаги 77 та кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар