Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари талон-торож қилинди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида 1,1 миллиард сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар тумандаги «Кўҳнашаҳар» ва «Амир Темур» ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2,5 минг метр бўлган пўлат сув қувурларини ўзлаштиргани аниқланган. Мазкур талон-торожлик баҳоси 1,1 миллиард сўмга баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.