Россиялик шоумен Ўзбекистонда қадамлар учун пул тўланишига муносабат билдирди (видео)

Россиялик шоумен Иван Ургант «Первый канал»да эфирга узатиладиган ўзининг «Вечерний Ургант» шоу дастурининг 4 ноябрдаги сонида Ўзбекистонда қадамлар учун пул тўланишига муносабат билдирди.

Ургант шоуни доимгидек бошлаган ва Ўзбекистонда қадамлар учун ҳақ тўлаш мавзусини ўртага ташлаган. У бу ҳақда изоҳ бераркан Россияда мазкур қиймат қанчани ташкил этишига тўхталган.

«Вояга еттган фуқаролар 3000 сўмгача, яъни қарийб 30 центни, яъни 27—28 рублни олишлари мумкин», — деб ҳазиллашди шоумен.

Ургант шунингдек, қадамлар ҳақида ҳазиллашиб, ўзбек рэпери MC Doni эндиликда севган машғулотидан пул ишлаши мумкинлигини қўшимча қилган.

«Энг кучли ўзбек спортчиларининг ҳар бири 100 доллардан олади. Хушхабар, ниҳоят МC Doni ўз севган ишини қила олади», — дея сўзини якунлади у.

Aввалроқ россиялик таниқли блогер Илья Варламов Twitter’даги саҳифасида Ўзбекистонда фуқароларнинг пиёда юришлари учун пул тўланиши ҳақидаги янгиликларига изоҳ берганди.

Янгиликлар