«Ўзбекистон аллақачон 2200 йилда» — россиялик блогер Варламов Ўзбекистонда қадамлар учун пул тўланишига муносабат билдирди

Россиялик таниқли блогер Илья Варламов Ўзбекистонда фуқароларнинг пиёда юришлари учун пул тўланиши ҳақидаги янгиликларига изоҳ берди. Бу ҳақда унинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган.

Фото: «РБК»

Таъкидланишича, Президентнинг 30 октябрда «Соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унга кўра ҳар бир фуқарога пиёда юргани учун пул мукофоти ажратилади.

Фармонга мувофиқ:

  • Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;
  • ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

«Бутун дунё 2020 йилда яшар экан, Ўзбекистон аллақачон 2200 йилда. У ерда ҳокимият фуқароларга юриш учун пул тўлашга йиғилган» — дейилади муаллифнинг хабарида.

Аввалроқ россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистон божхона қўмитасининг 10 йил аввалги сафар юзасидан берган баёноти бўйича ўз фикрларини билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар