Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар қатнови бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 5 декабрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди.

«Республикамизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 5 декабрь санасидан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Янгиликлар