Жиззахда Жигули ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 5 та автомобилга бориб урилди

Ижтимоий тармоқларда Жигули автомобили 6 та машинага бориб урилгани акс этган видео тарқалганди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 13:30 атрофида Жиззах шаҳар «Шодлик» МФЙ ҳудудидан ўтган 4R36 «Жиззах- Янги қишлоқ- Қизилча» автомобиль йўлининг 2 км.ида содир бўлган.

Хабарга кўра, Жигули ҳайдовчиси автомобилни «Фориш-Жиззах» йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада йўналиши бўйлаб ўнг томонда овқатланиш шохобчаси ёнида турган автомобилларга бориб урилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Vaz-2107 ҳайдовчиси бош мия жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ушбу транспорт воситасида бўлган икки нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 5 та автомобилга моддий зарар етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.