Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қалбаки 20 минг долларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6-мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.