Фарғонада фуқаро уйида марихуана сақлаётганини тан олди

Фарғона шаҳри Шамшод кўчасида яшовчи фуқаро Ю.М. уйида марихуана сақлаб келаётганини тан олди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

2020 йил 2 август куни Фарғона шаҳар Шамшод кўчасида яшовчи Ю.М.нинг яшаш уйига холислар иштирокида бориб, жиноятга алоқадор модда ёки нарса борлиги сўралганда Ю.М. ихтиёрий равишда келгусида истеъмол қилиш мақсадида сақлаб келаётган марихуана гиёҳвандлик моддасини тақдим қилди.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғона туманида 7 туп каннабис ўсимлигини парваришлаган фуқарога жиноят иши очилгани ҳақда хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкентга гашиш гиёҳванд моддасини мевалар орасига яшириб олиб кетаётган шахс Оҳангаронда ушланган эди. Ёзёвонда уйида кўкнори сомони сақлаб келаётган фуқаро аниқланган эди.

Янгиликлар