Қоҳира ва Пекин йўналишидаги чартер рейсларнинг вақти ўзгарди

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 августгача амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 5 август куни Қоҳира—Тошкент —Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.

Шунингдек, 7-8 август Тошкент— Пекин—Тошкент йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича 5 август кунги чартер рейслар эълон қилинганди. Унга кўра, Тошкент—Сеул—Тошкент ва Қоҳира—Тошкент—Қоҳира йўналишларида қатнов амалга оширилиши белгиланганди. Шунингдек, Россиядан чартер рейс орқали олиб келинган 501 нафар ўзбекистонлик Самарқанддаги карантин марказига жойлаштирилгани, Украинадаги Ўзбекистон фуқаролари учун 5–6 август кунлари чартер қатнови амалга оширилиши ва Нью-Йоркдан 31 июль куни яна 256 нафар фуқаро ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар