Жомбойда 134 киши COVID-19 инфекциясига чалинган

Жомбойда шу пайтга қадар 134 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати тасдиқланган. 

Жомбой туманининг «Самарқанд», «Аҳмаджон Қурбонов», «Қўнғирот», «Наймантепа» ва «Бешбола» маҳаллаларидаги вазият ҳамон жиддийлигича қоляпти. «Талдираззоқ», «Найман», «Олмазор», «Полвонариқ», «Сўхмон» маҳаллалари эса инфекциядан холи ҳудуд сифатида сақланиб турибди.

Aйни кунгача беморлардан 100 нафари тўлиқ соғайган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида 5 август куни 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар