Жиззахда юк машиналар тўқнашиб, ёниб кетди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита юк машинаси ёниб кетди.

Маълум қилинишича, 6 август куни соат 04:14 ларда 4Р автомобиль йўлининг «Кўкгумбаз» МФЙ Қоронғул қишлоғидан ўтувчи қисмида 36 ёшли С.Л. бошқарувида бўлган «Газель» русумли юк автомобили Ғаллаорол—Жиззах йўналишида бошқарувни йўқотган. Натижада у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли Ж.И. бошқарувидаги фурага тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва шундан сўнг «Газел»да ёнғин чиққан.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Ғаллаорол тумани ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:31да ёнғин жойига етиб борган ва соат 04:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ҳар иккала автомобилининг салон қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.