Тошкент метрополитени Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги ўйин куни иш вақтини узайтиради

Қўшимча иш режими футбол мухлисларининг учрашувдан сўнг ўз манзилларига хавфсиз, қулай ва тезкор етиб боришлари учун хизмат қилади

Тошкент метрополитени футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги учрашув бўлиб ўтадиган куни иш вақтини узайтиради.

Қайд этилишича, мазкур учрашув муносабати билан пойтахтнинг турли ҳудудларида футбол ихлосмандларининг ҳаракатланиши сезиларли даражада ортиши кутилмоқда.

Шу сабабли йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда жамоат транспорти хизматларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитени томонидан метро поездлари ҳаракати вақти қўшимча 1 соатга узайтирилади.

Шунга кўра, 23-июн куни метрополитен йўловчиларга тунги соат 01:00 га қадар хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон