Тошкент вилоятида 2 нафар бола каналда чўкиб кетди
Ҳозирда бир нафар боланинг жасади топилди, иккинчи бола қидирилмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида икки бола чўкиб кетди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 17-июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Обод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2016-йилда туғилган К.Й. ҳамда 2018-йилда туғилган К.Б. исмли икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйининг пастки қисмидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Қидирув-қутқарув ишлари натижасида ғаввос-қутқарувчилар томонидан 21-июн куни сувдан бир нафар боланинг жасади топилган.
Айни вақтда иккинчи болани қидириб топиш мақсадида ғаввос-қутқарувчилар томонидан қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.





