Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади.
Куни кеча кечқурун Қатарнинг Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди.
Камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 66 киши жароҳатланди.





