Ўзбекистонда 2 минг нафарга яқин 9 ёшгача бўлган болалар коронавирусга чалингани маълум қилинди

Ўзбекистонда 6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекцияси қайд этилган 43 476 нафар беморнинг 17 751 нафари аёл ва 25 725 нафари эркак экани маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус аниқланган беморларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича:

  • 12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;
  • 10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;
  • 7521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш;
  • 5347 нафари(12,3 фоиз) 50-59 ёш;
  • 2652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;
  • 2565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;
  • 1956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;
  • 739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш;
  • 219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёшлилар.

«Шу ўринда қайд этиш лозимки, 6 сентябрь ҳолатига кўра ҳозирда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2251 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 198 нафари ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар бемордан 110 нафари сунъий нафас олдириш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Фаррух Шарипов.

Қайд этилишича, ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг:

  • 353 нафари Зангиота комплексига;
  • 56 нафари Тошкент шаҳрига;
  • 38 нафари Самарқанд вилоятига;
  • 31 нафари Сирдарё вилоятига;
  • 21 нафари Қашқадарё вилоятига;
  • 17 нафари Сурхондарё вилоятига;
  • 6 нафари Бухоро вилоятига;
  • 6 нафари Жиззах вилоятига;
  • 3 нафари Наманган вилоятига;
  • 3 нафари Хоразм вилоятига;
  • 1 нафари Қорақалпоғистонга тўғри келмоқда.

Шунингдек, мамлакатда коронавирус бўйича сўнгги таҳлилларга кўра, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган ҳамда камҳаракат инсонларда кўпроқ кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабга борадиган болаларни гриппга қарши вакцина олиш ёки олмаслигини шифокор белгилаши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик ССВ дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши фойдасиз чора эканини маълум қилди.