Тошкентда 2 балли зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар беришича, 6 ноябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 12:38 да Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Фото: «Milliyet»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 40,16 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,72 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,9, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 244 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 252 километр, 2 балл.

Шунингдек, Фарғонада 5 балл, Сирдарёда 2 балл, Андижонда 4 балл, Наманганда эса 3 балл зилзила кучи сезилган

Аввалроқ Туркиядаги зилзила оқибатида 40 дан ортиқ уй вайрон бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар