Ўзбекистонда биринчи маротаба Конституция Брайл алифбосида нашр этилди

Ўзбекистон Конститусиясининг 28 йиллик байрами арафасида мамлакатда биринчи марта Aсосий қонун Брайл алифбосида китоб ҳолида нашрдан чиқди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Хабарга кўра, ушбу расмий нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва «Aдолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилган. Бунга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси яқиндан ёрдам берган.

Мамлакатда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг йўналишларидан бири имконияти чекланган шахсларга Конститусияда назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа фуқаролар билан тенг имкониятларни таъминлаш ҳисобланади.

Шу маънода, Брайл алифбосида чоп этилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси» расмий нашри мамлакатдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Aввалроқ Ўзбекистонда имо-ишора алифбоси ишлаб чиқилиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар