«Яндекс Музыка» Ўзбекистонда 2023-йил учун мусиқий сарҳисобни эълон қилди

Жаҳонгир Отажонов бирваракайига бир неча номинацияда ғолибликни қўлга киритди.

«Яндекс Музыка» мусиқий платормаси 2023-йил сарҳисобини эълон қилди ҳамда тингловчилар орасида энг таниқли ижрочиларни номлади. Жорий йилда фойдаланувчилар сервисда рекорд даражадаги 360 миллиард дақиқа вақт ўтказган.

Истаганлар асосий номинациядаги ғолиблар рўйхатини «Итоги года с той самой музыкой» бўлимида кўришлари мумкин. Шунингдек, платформа Ўзбекистон учун ҳам ўтаётган йил сарҳисобини маълум қилди.

«Ўзбекистонда йил ижрочиси» номинациясида Жаҳонгир Отажонов ғалаба қозонди . Бундан ташқари, у лайклар сони бўйича ҳам биринчиликни эгаллади — тингловчилар унинг «Bom Bom» трекини энг кўп маротаба шахсий коллекциясига қўшган. Қўшиқчи, шунингдек, «Ўзбекистонда чарт ишғолчиси» номинациясида ҳам ғалабани қўлга киритди, зеро, ҳаммадан кўра узоқроқ вақт чартнинг бошидан ўрин эгаллаб келган.

“Janob Rasul» пластинкаси «Яндекс Музыка»да энг кўп маротаба тингланиб, «Ўзбекистонда йил альбоми»га айланди.

Демак, «Ўзбекистонда йил треки» номинациясини ижрочи Муҳаммадзиё ўзининг «Tabibim» қўшиғи билан забт этди. Йилнинг фити номинациясида эса ғолиблик собиқ «Ummon» гуруҳи ижрочиси Шоҳрух ва Милена Мадмусаевага «Soxtalar» қўшиғи учун насиб этди.