Президентга шеър ўқиган талаба Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди

Ўзбекистон ёшлари форумида жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шеърини ўқиб берганди. Талаба 5 январь, сешанба куни Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди, дея хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.

Фото: Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Сайфиддин Оканов форумда шеър ўқиб берганидан сўнг Президент «Бундай сатрларни ёзиш учун ватанни севиш керак», дея Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидга Жиззахга бориб маълумот олиб келишини, бундай қалами бор ёшлар давлатга жуда кераклигини айтган.

Кейинчалик 5 январь куни Жиззах давлат педагогика университети Маданият саройида ўтказилган тадбирда Сайфиддин Оканов Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган. Маълумотларга кўра, талаба «Мард ўғлон» мукофоти совриндори, «Сангзор мавжлари» тўгараги раҳбари ҳам бўлган.

Тадбир давомида, шунингдек, уюшма аъзолигига қабул қилинган 11 нафар жиззахлик ижодкорга гувоҳномалар топширилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон тариҳида биринч маротаба ўтказилган йирик тадбирда 3300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган қашқадарёлик ёшлар билан учрашувда қаршилик психолог қизга 2 хонали уй совға қилганди.

Янгиликлар