Жаҳонгир Отажонов «Халқ манфаатлари» партиясидан чиқиб кетди

Жаҳонгир Отажонов «Халқ манфаатлари» партиясидан чиқиб кетгани ҳақида ўз видео мурожаатида эълон қилди.

Фото: кадр YouTube

«Мендан кўпчилик мен аъзо бўлган партияга қандай аъзо бўлиш мумкинлиги ҳақида сўрашяпти. 3 февраль куни бу партиядан чикдим, шунинг учун бу масалада сизларга жавоб бера олмайман. Буни ҳаммага битта-битта айтишдан кўра, шу мурожаат орқали очиқдан-очиқ айтишни маъқул кўрдим. Агар у партияга аъзо бўлишни хоҳласангиз, ўзингиз партиянинг интернет сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин. Партиядан чиқишим сабаби, баъзи бир масалаларда фикримиз тўғри келмади. Балки, ўзимнинг фикримни олға суришга ўрганганим учунми, бу партиядан чиқишни тўғри деб билдим. Лекин улардан ёмонлик кўрмадим», – деди Жаҳонгир Отажонов ўз видео мурожаатида.

Аввалроқ, «Биз эса йўлда давом этамиз» – Жаҳонгир Отажонов ўз партияси атрофида тарқалган хабарларга муносабат билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар