«Биз эса йўлда давом этамиз» — Жаҳонгир Отажонов ўз партияси атрофида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда икки номаълум шахсларнинг «Аюбхон» ва «Маҳмуд ака профессор» номи билан Жаҳонгир Отажонов ҳақида ўзаро танқидий суҳбати тарқалган эди.

Cуҳбатдагилардан бири Жаҳонгир Отажоновнинг партияга қўшилишига норозилик билдирган.

«Тўғри, униям бизга ёрдами тегяпти, лекин кўпчилик бизга ишонмай қўяди-да. Бу ишлар ўйинлигини сезиб қолишяпти», — дейилганди суҳбатда.

Шундан сўнг, Отажонов ўз Instagram саҳифасида партиядошлари билан тушган суратини жойлаган.

«Биз эса йўлда давом  этамиз. Аллоҳ ҳар кимни қалбига яраша ҳам ақл, ҳам йўл бераверади», — деб ёзган Жаҳонгир Отажонов.

Янгиликлар