Ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Отажонов партиясининг «найранглари» ҳақида суратлар тарқалди

Президент бўлиш ниятида халққа мурожаат қилган Жаҳонгир Отажоновнинг партиясидаги шериклари уни устидан «иш» қилишётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалди.

Ушбу фото суратлар телеграм ижтимоий тарқмоғида икки партия аъзоси ўртасидаги ўзаро суҳбатни Screenshot шакли эканглиги таъкидланмоқда. Аммо ушбу суҳбатдошларнинг аниқ шахси ва бу сўратларнинг тарқатишдан мақсади номаълум.

Сўратларга кўра, улардан бири Аюбхон, иккинчиси «Махмуд ака Профессор» номи билан ўзаро суҳбат ўтказишган.

«Тўғри униям бизга ёрдами тегяпти, лекин кўпчилик бизга ишонмай қўядида. Бу ишлар ўйинлигини сезиб қолишяпти», – дея Жахонгир Отажоновни партияга қўшилишига муносабат билдирган сухбатдошлардан бири.

Ушбу сухбат остида изох қолдирганларнинг бир қисми сухбатдошларни лаънатлаган бўлса, яна бир қисми суратлардаги гаплар атайин тарқатилганини таъкидлашди.

«Мен хам иккита мансабдорни расмини қуйиб ўзим билан ўзим ёзишсаммикан-а», – дея изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида машхур хонанда Жохонгир Отажонов санъатдан кетганини маълум қилганди.

22 январда эса Отажонов президентга мурожаат қилиб, уни энг қолоқ туманга хоким этиб сайлашни илтимос қилган.  Бироздан сўнг, Жахонгир Отажонов янги «Халқ манфаатлари» партиясига аъзо бўлганлиги хақида хабар берганди.