ЖССТ вакили пандемия яна қанча вақт давом этишини маълум қилди
2021 йил коронавирус билан боғлиқ вазият 2020 йилга нисбатан кўпроқ назорат қилинади ва 2022 йилда пандемия тугайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими бошлиғи Ханс Клюге Die Welt нашрига таяниб хабар берди.
«Ўйлайманки, 2021 йил COVID-19 нинг яна бир йили бўлади. Аммо бу йил касаллик бошқарилади. Чунки биз касаллик тўғрисида кўп нарсаларни биламиз. Бизда воситалар, диагностика дастурлари, вакциналар мавжуд. Шунинг учун мен 2022 йил бошига келиб пандемия тугайди деган тахминдаман», — дейди Европа бўлими бошлиғи Ханс Клюге.
Таъкидланишича, касаллик бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Балки даврий касаллик бўлиб қолаверади. Уни даволаш воситалари ўйлаб топилади.