Фарғонада йўл четида кетаётган 5 кишини Cobalt уриб юборди

Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш нафар пиёдани уриб юборди.

Ҳодиса 5 март куни кечки пайт содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt’да ҳаракатланиб кетаётганида тажрибасизлиги сабаб бошқарувни йўқотган ва йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборган. Сўнг дарахтга бориб урилиб, тўхтаган.

Оқибатда икки нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Қолган уч нафари шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар