Жиззахда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади

«Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фото: zamin.uz

Хабарга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

  • «Зомин» туристик-рекреацион зонаси;
  • «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси;
  • Туристик зона ҳудудида «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси.

Қайд этилишича, туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

Янгиликлар