Bo‘zatov FEST иштирокчилари Қорақалпоғистонга етиб келди

Президент ташаббуси билан ташкил этилган «Ёшлар овози» фестивалининг республика босқичи Қорақалпоғистон Республикаси бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. Бугун эрта тонгдан Нукус темир йўл вокзалида ҳамда Нукус халқаро аэропортида Bo‘zatov FESTнинг якуний босқич иштирокчилари, ўз ҳудудида тенгсиз деб топилган ёш иқтидорлар эгалари ҳамда меҳмонлари тантанали равишда кутиб олинди.

7-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ёшлар фестивалида бир-биридан қизиқарли, эсда қоларли ва такрорланмас дастурлар ишлаб чиқилган. Хусусан, бугунги кун тартибида Бўзатов туманидаги Ёшлар марказида таниқли ва ёш ижодкорлар билан учрашув, шеърий тўплам тақдимоти, миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ҳамда Бердақ номидаги Ёшлар боғида қорақалпоқ таомлари фестивали ўтказилади.

Шунингдек, иштирокчилар Бўзатов туман маҳалла ёшлар ўртасида спортнинг футбол, кураш, баскетбол, волейбол турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларга гувоҳ бўлишади.

Бўзатов амфитеатрида бу оқшом катта байрам — Bo‘zatov FESTнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

«Бўзатов иқтидорларни кашф этади» – яқин кунларда фестивалнинг илк ғолиблари аниқланади.

Янгиликлар