Бўкада терговга жалб қилиниб, вафот этган фуқаро бўйича баёнот берилди

Тошкент вилояти Бўка туманида ИИБ томонидан терговга жалб этилган фуқаро У.С. вафот этгани бўйича баёнот берилди. Тошкент вилояти Прокуратураси терговни чалғитувчи, миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни сўраб чиқди.

Эълон қилинган баёнотда айтилишича, ҳозирда ижтимоий тармоқларда ҳолат юзасидан турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

«Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, терговни чалғитувчи, миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишингизни сўраб қоламиз», дейилган хабарда.

Билдирилишича, Бўка туман ИИБ томонидан терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафот этгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар