Тошкентда «СЭС» ходими пора билан қўлга тушди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири пора билан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири О.Х. «Н.Ш» маъсулияти чекланган жамиятнинг 4 нафар ишчи ходимига соғломлиги тўғрисида тиббий дафтарча тайёрлаб бериши эвазига МЧЖ раҳбаридан 1,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар