Тошкентда барча мозаикали биноларда жойлашган реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкентда мозаикали барча турар-жой бинолари реклама конструкцияларидан озод қилинди. Сўнгги реклама баннери Беруний кўчасидан олиб ташланган, — деб хабар бермоқда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Пойтахтимизда мозаик панноларни сақлаб қолиш ва уларни реклама тузилмаларидан озод қилиш бўйича дастур муваффақиятли амалга оширилди. Ҳаммаси бўлиб 70 дан ортиқ мозаика бинолари турли рекламалардан тозаланди, улардан 40 дан ортиғи апрельдан июнь ойининг бошигача олиб ташланган.

Маълумот учун, март ойида 157 га яқин мозаик паннолар монументал санъат ёдгорлиги деб эътироф этилган эди. Шундан сўнг улар моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 154-сон қарорига мувофиқ, мозаикали биноларга реклама баннерларини жойлаштириш тақиқланади.

Янгиликлар