Тошкентнинг учта тумани ҳудудида электр, иккитасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 7 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани — “Абай” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Миробод тумани — “Минг Ўрик”ва “Барат Ходжа” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани —  “Ижодкор”, “Темурийлар”, “Чингелди”, “Иқтидор” ҳамда “Сарбон” МФЙларининг айрим ҳудудларида бугун соат 01:00 дан 05:00 гача.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор ва Миробод туманларининг қатор ҳудудларига 7 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) — Чорбоғ ва Бешқўрғон кўчалари:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 900 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 46 та.

Миробод тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): Саракўл ва Эски саракўл кўчалари:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 6 та кўп қаватли уйдаги 288 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 10 та.

“Банокатий”, “Фитрат”, “Истиқлолобод” ва “Наврўз” МФЙларда газ босими пасаяди.

Янгиликлар