Aндижонда коронавирусга чалинган 20 нафар бемор соғайди

Aндижонда 7 август соат куни 20 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1012 нафар бемор соғайган.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар — жами 472 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 20 059 (+472) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8817 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 29 057 нафарни ташкил этган.

Янгиликлар