Риштонда уйида 4 туп наша гиёҳванд ўсимлигини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Фарғона вилояти Риштон туманида фуқаро А.Х.нинг хонадонидан 4 туп қуритилган наша гиёҳванд моддаси топилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Риштон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро А.Х.нинг хонадони томорқаси кўздан кечирилганда 3 квадрат метр экин ер майдонида тарқоқ ҳолда, экинлар орасида 4 туп наша ўсимлиги парвариш қилиб келинаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг А.Х.дан хонадонида ноқонуний гиёҳванд моддалари мавжуд бўлса, уларни ихтиёрий равишда тақдим этиш сўралганида фуқаро А.Х. хонадони айвонидаги сандиқ ичидан 3 ва 1 литр ҳажмдаги шиша идишда ва 0,5 литрли пластмасса идишга солинган, қуритилиб, майдаланган гиёҳванд модда (наша)ни ихтиёрий равишда тақдим қилган.

Маъдум бўлишича, юқоридаги ҳолат Фарғона вилоя Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Риштон тумани ИИБ ходимлари томонидан 2020 йил 4 август куни ҳамкорликда ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида аниқланган. «Ҳозирда ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда ҳовлисида гиёҳвандлик моддасини етиштирганлар ушлангани, Наманганда гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахслар аниқлангани, Фарғонада молхонасидаги хумда 2 пакет марихуана сақлаб келган фуқаро ва қиймати 26 миллион сўмлик гашиш сотган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар