Самарқандда 8 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари тақдим этилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 8 сентябрь, сешанба куни Самарқанд вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Аdvantour»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар