Бухорода оилавий муаммоси бор 2 нафар аёлга «ҳимоя ордери» берилди (фото)

Бухоро вилоятининг Олот, Ромитан туманларида оилавий муаммоси бор 2 нафар аёлга «ҳимоя ордери» берилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Олот туманида ўтказилган тадбирлар давомида ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалари бўйича гуруҳи, инспектор-психолог ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманнинг «Маърифат» МФЙда яшовчи, доимий равишда оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи О.Б. билан жанжаллашиб келаётган, ажрим ёқасига келиб қолган аёл М.Ф.нинг оилавий муаммолари, келишмовчиликлар сабаблари ўрганилиб муҳокама қилинди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

М.Ф.нинг турмуш ўртоғи томонидан камситилиб, унга нисбатан зўравонлик ва руҳий тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги аниқланди ҳамда унга 15 кун муддатга «ҳимоя ордери» расмийлаштириб берилиб, турмуш ўртоғига ордернинг талаблари, уни бузганлик учун келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, Ромитан туманида олиб борилган профилактик тадбирлар жараёнида масъуллар томонидан «Ибн Сино» МФЙ да яшовчи 1990 йилда туғилган аёл А.Б.нинг содир қилган фирибгарлик жинояти кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, ушбу аёлни қайта тарбиялаш, келгусида бошқа ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этишининг олдини олиш борасида профилактик огоҳлантирув ишлари ўтказилди. Аҳолига фирибгарлик жиноятининг турлари, содир этиш усуллари, ҳозирги кундаги янги кўринишлари юзасидан маълумотлар берилди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Бухоро шаҳар Қизилқум кўчасида яшовчи 1985 йилда туғилган аёл Н.Ф.га нисбатан қонунан ажрашган собиқ турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиб келинаётганлиги аниқланиб, унга ҳам 1 ой муддатга «ҳимоя ордери» берилиб, томонларга ордернинг талаблари батафсил тушунтирилиб, огоҳлантирилди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўғли томонидан камситилиб, руҳий зўравонлик қилинган онага ҳимоя ордери берилган эди. Шунингдек, Фарғонада оиласида мунтазам келишмовчилик бўладиган аёлга ҳимоя ордери берилгани хабар қилинди.

Янгиликлар