Пешкуда «Соғлом ҳаёт сари қадам» акцияси доирасида юриш марофони ташкил этилди (фото)

Бухоро вилояти Пешку туманида 7 октябрь, чоршанба куни «Соғлом ҳаёт сари қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилди. Бу ҳақда Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун туман ҳокимлиги биноси олдидан туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносигача бўлган 2000 метр масофада юриб, спорт мактаби ўйингоҳида бадантарбия машқлари давом эттирилган.

«Ушбу оммавий тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кексалар, аёллар ва ёшлар — жами 500 га яқин аҳоли иштирок этиб, белгиланган масофани пиёда босиб ўтди. Акция аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини ошириш, улар орасида касалланиш даражасини камайтириш мақсадида ташкил қилинди», дейилади хабарда.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда ҳам жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил касалликларга иммунитет ҳосил қилишда кони фойда эканлиги қайд этилган.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ушбу акция Бухоро вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 сентябрдаги 213-сонли фармойиши ижросини таъминлаш, туманда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган.

Аввалроқ Марғилонда «Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар