Бухоро туманида «Соғлом ҳаёт сари қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилди (фото)
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида «Соғлом ҳаёт сари қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 6 октябрь куни Бухоро туманида аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини ошириш, улар орасида касалланиш даражасини камайтириш мақсадида «Соғлом ҳаёт сари қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилган.
Ушбу оммавий тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кексалар ва нуронийлар, аёллар ва ёшлар иштирок этиб, белгилаган масофани пиёда босиб ўтган. Ушбу ташкил этилган оммавий спорт тадбирида 500 га яқин аҳоли иштирок этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда ҳам жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил касалликларга иммунитет ҳосил қилишда фойда эканлиги қайд этилган.
Aввалроқ Когон шаҳрида ўтказилган юриш марафонида мингга яқин иштирокчи қатнашгани ҳақида хабар берилганди.