Жондорда икки километр масофага юриш марафони ўтказилди (фото)

Бухоро вилояти Жондор туманида 5 октябрь, душанба куни тонгда 2 километрга юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур марафон Вазирлар Маҳкамасининг 10 июлдаги қарори ижросини таьминлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 25-сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли холатларни мамлакат туризм соҳасига салбий таьсирини камайтириш бўйича» чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўтказилган.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишичи, тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактаби биносидан туман марказий ўйингоҳигача бўлган 2 километр масофага юриш марафони ўтказилди.

Маълум қилинишича, «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида ташкил қилинган бу тадбирда туманнинг корхона, ташкилот ва идоралар ишчи ходимлари, таьлим муассасалари ўқувчи-талабалари, уюшмаган ёшлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди. Ушбу тадбир тўлиқ санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилган холда ўтказилиб, юриш марафони туман ҳокимлиги, туман ИИБ, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Бухорода вилоят ҳокими иштирокида югуриш марафони ўтказилгани, Когон шаҳрида ўтказилган юриш марафонида мингга яқин иштирокчи қатнашгани, Бухорода ўтказилган пиёда юриш марафонида 100 дан ортиқ киши қатнашгани, Ўзбекистонда 4600 километрлик Тошкент—Термиз—Орол автомарафони ўтказилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар