Бухорода ўтказилган пиёда юриш марафонида 100 дан ортиқ киши қатнашди (фото)

Бухорода 4 сентябрь куни пиёда юриш марафони ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Мамлакатда ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгилангани сабаб 4 сентябрь куни тонгда вилоят ҳокимлиги ва вилоят Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан пиёда юриш марафони ташкил этилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухоро нефть ва газ саноати коллежига яқин ҳудуддан бошланган марафонда юзлаб бухороликлар иштирок этди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг йўл ҳаракати қатъий риоя этишларини таъминлаш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарқатма материаллар — қўлланма, буклет ва флаерлар тарқатилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда 4600 километрлик Тошкент—Термиз—Орол автомарафони ўтказилиши хабар қилинган эди. 

Янгиликлар