Янгиқўрғон туманининг «Йўл харитаси» қайтарилиб, қайта тузиш учун 15 кун муҳлат берилди

Олий Мажлис Сенати томонидан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг йўл харитаси «қониқарсиз» деб топилди ва қайта тузиш учун 15 кун муҳлат берилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар қилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятида 6 октябрь куни ўтказилган Сенат кенгашининг сайёр мажлисида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Намангандаги «қониқарсиз» деб топилган Янгиқўрғон тумани ҳақда қисқача маълумот бериб ўтди.

Бунга кўра, Янгиқўрғон туманининг «Йўл харитаси» Сенат кенгаши томонидан мутлақо «қониқарсиз» деб топилган ва қайтарилган. Шунингдек, қайта ишлаш учун 15 кунгача муҳлат берилган. Туман депутатлари ҳам вакил бўлмагани, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда иштирок этмагани, ҳудуддаги ҳолатларни харитага киритишга интилмагани аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туман халқ депутатлари 15 кун муҳлатда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни қайта кўриб чиқади ҳамда бунга тумандаги мутассадди раҳбарлари алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, Танзила Норбоева вилоятдаги Тўрақўрғон туманига ҳам алоҳида тўхталиб, ҳокими аёл киши бўла туриб туман «яшил» ҳудудга чиқарилганини таъкидлаб ўтди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгиқўрғон туман Халқ депутатлари кенгашининг 13-сессиясида Танзила Норбоева иштирок этганди. Шунингдек, Танзила Норбоева Тўрақўрғонда кўприк ва қишлоқ врачлик пунктининг таъмирлаш ишлари билан танишгани хабар қилинганди.

Янгиликлар