Косонсойда ўқитувчилар уйма-уй юриб анкета тўлдираётгани ҳақидаги хабар рад этилди

Наманган вилояти Косонсой туманидаги ўқитувчилар уйма-уй юриб, анкета тўлдираётгани, маҳалла раисларидан эътирозлар эшитаётгани келтирилган «Ўқитувчилар: ХТБ раддия берди, аммо биз ҳали ҳам уйма-уй юриб анкета тўлдиряпмиз» сарлавҳали хабар тарқалган эди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси мазкур хабар юзасидан баёнот берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мурожаат вилоят Халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилган. Ўрганиш жараёнида тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 26 нафар, 5-умумий ўрта таълим мактабининг 41 нафар, 41-умумий ўрта таълим мактабининг 33 нафар педагог ва техник ходимлари билан суҳбатлашилиб, аноним тарзда сўровнома олинган. Таъкидланишича, суҳбат ва аноним сўровномада ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ўз тасдиғини топмаган.

Бундан аввал Қўқон шаҳар ХТБ ходимларида коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабар рад этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қўқондаги мактабда иситмалаётган ўқитувчилар ишлаётгани ҳақидаги хабар инкор этилгани маълум қилинган.

Янгиликлар