Жо Байден АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Жо Байден сайловдаги ғалабасини эълон қилди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «Reuters»

«Америка халқи менга президент бўлишни ишониб топширганидан фахрланаман», — деди сиёсатчи ўз баёнотида.

Байденнинг таъкидлашича, бу йилги сайловларда унга рекорд миқдордаги америкаликлар овоз берган.

«Сайлов кампанияси тугагандан сўнг ғазаб ва қаттиқ риторикани қолдириб, халқ сифатида бирлашиш вақти келди», — деди Байден.

Республикачилар томонидан илгари сурилган амалдаги президент Дональд Трампнинг айтишича, Байден ҳали бирон-бир штатда ғолиб сифатида тасдиқланмаган.

«Биз, ҳаммамиз, биламизки, Жо Байден ғолиб сифатида сохта суратга тушишга шошилмоқда ва унинг оммавий ахборот воситаларидаги иттифоқчилари унга ёрдам беришга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Чунки улар ҳақиқат ошкор бўлишини истамайдилар», — деди Трамп штаб-квартираси томонидан эълон қилинган баёнотда.

Унинг сўзларига кўра Байден барча овозларни, шу жумладан, сохта овозларни ҳам санаш ниятида.

«Мен Америка халқи ўзларига муносиб овозларни тўғри ҳисоблаб чиқмагунча ва демократия талаб қилмагунча тўхтамайман», — дея хулоса қилди Трамп.

Шунингдек, у ўз позициясини ҳимоя қилиш учун судгача боришга ваъда берди. Байден президентликка сайланса, мамлакат тарихидаги 46- ва энг кекса президент бўлади.

Аввалроқ Американинг йирик оммавий ахборот воситалари ўзларининг ҳисоб-китобларига асосланиб, Демократлар партиясидан номзод ғолиб чиққиши ҳақида хабар берган эди.