«Maestro» бадиий гуруҳи Конституциянинг 28 йиллигига бағишланган санъат асари яратди — видео

«Maestro» бадиий гуруҳи томонидан Ўзбекистон Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган санъат асари яратилди.

Кадр: Telegram/@maestrogroup

Aсар муаллифи Элнур Эгамов сурат тайёрланиш жараёнини тасвирга олиб, унга шундай изоҳ қолдирган:

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман! Бош қомусимиз мамлакатимиз мустақиллиги, ҳуқуқ ва эркинликларимиз, бурч ва мажбуриятларимизнинг қонуний асоси, мустаҳкам кафолатидир».

Aввалроқ «Ўзархив» агентлиги 1927 йил 30/31 мартда Советларнинг 2-Умумўзбекистон съездида қабул қилинган Ўзбекистон ССР биринчи Конституцияси фотосуратларини эълон қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар