Фото: 1927 йилда қабул қилинган Ўзбекистон ССР Конституцияси

«Ўзархив» агентлиги 1927 йил 30/31 мартда Советларнинг 2-Умумўзбекистон съездида қабул қилинган Ўзбекистон ССР биринчи Конституцияси фотосуратларини эълон қилди.

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Қайд этилишича, Ўзбекистон ССР биринчи Конституцияси 1927 йил 11 июлда нашр этилган ва 10 йил давомида амал қилган.

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Таъкидланишича, 1937 йил 14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон ССР Конституцияси 40 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилган. Ушбу Конституция 13 та боб ва 146 та моддадан иборат бўлган.

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Шунингдек, 1978 йил 19 апрелда СССРнинг 1977 йилдаги Конституцияси модели асосида тузилган Ўзбекистон ССРнинг сўнгги Конституцияси қабул қилинган. Ушбу Конституция 11 та боб ва 183 та моддадан иборат бўлган.

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашнинг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу Конституция 6 та бўлим, 26 та боб ва 128 та моддадан иборат бўлган.

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Конституциявий комиссия қарийб 2,5 йилдан бери Конституцияни ишлаб чиқиш билан шуғулланган. 1991 йил 12 апрелда бўлиб ўтган Конституциявий комиссия йиғилишида 32 кишидан иборат ишчи гуруҳ — етакчи мутахассислар ва олимлар тузилган. Конституциянинг бўлимларини тайёрлаш учун 50 кишидан иборат 6 та кичик гуруҳлар ташкил этилган. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилингандан сўнг ушбу қонунга конституциявий мақом берилган.

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Фото: «Ўзархив» агентлиги

Шунингдек, 2017 йил 31 майда қабул қилинган қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартишлар киритилган. Ҳамда 2017 йил 29 августда қабул қилинган қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартишлар киритилган.

Мавзуга доир: