Ўзбекистонда 10 ой ичида неча нафар шахс оилавий зўравонлик учун жавобгарликка тортилган?

Ўзбекистонда 2025 йил январь–октябрь ойлари давомида оилавий-маиший зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилганлар сони маълум бўлди.

Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий-маиший зўравонлик) бўйича жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 10 003 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Маълумот учун:

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса,

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 10 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари:

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки болани, шунингдек умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш.

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши билдирилди.

AI News