Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 7 декабрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 15,69 сўмга кўтарилиб, 10 443,07 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 657,00 сўмга баҳоланиб, 183,77 сўмга қўтарилган. Шунингдек, 1 рубль 3,57 сўмга қимматлаб, 141 сўм 5 тийин этиб белгиланган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 8 декабрь, сешанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ Марказий банк 30 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 12,52 сўмга кўтарилиб, 10 447,38 сўмни ташкил қилган.