«Uzbekistan Airways» Бухорога 14 сентябрдан мунтазам авиапарвозларни қайта тиклайди

«Uzbekistan Airways» 14 сентябрдан Бухорога мунтазам парвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 14 сентябрдан ҳафтасига 2 марта — душанба ва шанба кунлари Бухорога доимий парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Шунингдек, 14 сентябрдан бошлаб Урганч шаҳрига рейслар ҳар куни амалга оширилади. Нукус шаҳрига бажарилаётган парвозлар сони эса ҳафтасига 3 тадан 4 тага кўпайтирилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий сайтида танишиш мумкин. Йўловчилар ушбу рейсларга чипталарни авиакомпания веб-сайтидан, мобил илова орқали,  шунингдек,  «Uzbekistan Airways» AЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки Ўзбекистондаги савдо агентларидан сотиб олиши мумкин.

Aввалроқ Ўзбекистон 4 сентябрдан 5 та йўналиш бўйича халқаро авиақатновларни қайта тиклаши хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент ҳамда Тошкент—Токио—Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар вақти эълон қилинган.

Янгиликлар