Фурқат туманида Яхши ният мавзеси қурилади (фото)

Фарғона вилояти Фурқат туманида 4 ва 5 қаватли уйлардан иборат Яхши ният мавзеси қурилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Шўхай қишлоғи ҳудудида бунёд этилаётган ушбу мавзенинг 30 хонадондан иборат 1 та биноси янги йил арафасида, 9 таси келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги турар жой мажмуасида савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш объектлари қурилиши ҳам бошлаб юборилган.

Таъкидланишича, вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров турар жой мавзесига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишган. Нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашган. Учрашув давомида янги бунёд этилаётган ушбу мавзени Яхши ният деб номлаш таклифи маъқулланган.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, туманда 2019 йил 130 та хонадонли 4 та кўп қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғонада уй-жойга муҳтож журналистларга уй қуриб берилиши ҳамда Шаҳрихон туманининг 4 та маҳалласида 21 та кўп қаватли уй қурилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар