Олтинкўл ҳокими 5 қаватли уйларнинг қурилиш лойиҳаси билан танишди (фото)
Андижон вилояти Олтинкўл туманида олтита беш қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими ўринбосари Иброхимжон Холматов ва Олтинкўл туман ҳокими Иқболбек Матрузиев 22 октябрь куни «Марказ» маҳалласида замонавий стандартлар асосида қурилиши режалаштирилган 6 та 5 қаватли уйларнинг лойиҳаси билан танишган. Аҳоли ва тадбиркор билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларига рухсат берилган.
Ушбу ҳудудда қурилаётган мазкур уйларни 2021 йилнинг биринчи чорагида қурилиши якунланиб, аҳолига топширилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Бағдоддаги қишлоқда 12 та кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари бошлангани, Хайрулло Бозоров Гулистон шаҳарчасида қурилаётган кўп қаватли уйлар лойиҳаси билан танишгани хабар қилинган эди.